21.09.2018 й  Даволаш факультети 2- ички касалликлар кафедрасида «ВИЖДОН ЭРКИНЛИГИ ВА ДИНИЙ ТАШКИЛОТЛАР ТЎҒРИСИДА»ГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИ мавзусида маънавият соати ўтказилди.

Маънавият соатини кафедра ассистенти Х.Х.Халимова маърузани Х.Х.Халимова талабаларга ёритиб берди. Мавзу: “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги ўзбекистон республикаси қонуни” Ушбу ҚОНУН дастлаб 1991 йил 14 июнда қабул қилинган . Унга кейинчалик ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилиб, 1998 йил  май ойида эса янги таҳрирда қабул қилинган. 23 моддадан иборат.

1-модда:Ушбу Қонуннинг мақсади ҳар бир шахснинг виждон эркинлиги ва диний эътиқод ҳуқуқини, динга муносабатидан қатъи назар, фуқароларнинг тенглигини таъминлаш, шунингдек диний ташкилотларнинг фаолияти билан боғлиқ муносабатларни тартибга солиб туришдан иборат.

4-модда. Фуқароларнинг динга муносабатидан қатъи назар тенг ҳуқуқлилиги

Ўзбекистон Республикаси фуқаролари динга муносабатидан қатъи назар қонун олдида тенгдирлар. Расмий ҳужжатларда фуқаронинг динга муносабати кўрсатилишига йўл қўйилмайди. Фуқароларнинг динга муносабатига қараб уларнинг ҳуқуқларини ҳар қандай чеклаш ва уларга бевосита ёки билвосита имтиёзлар белгилаш, душманлик ва адоват уйғотиш ёхуд уларнинг диний ёки даҳрийлик эътиқоди билан боғлиқ ҳис-туйғуларини ҳақоратлаш, диний зиёратгоҳларни оёқ ости қилиш қонунда белгиланган жавобгарликни келтириб чиқаради.

5-модда. Диннинг давлатдан ажратилганлиги

Ўзбекистон Республикасида дин давлатдан ажратилган. Ҳеч бир динга ёки диний эътиқодга бошқаларига нисбатан бирон-бир имтиёз ёки чеклашлар белгиланишига йўл қўйилмайди.

Давлат турли динларга эътиқод қилувчи ва уларга эътиқод қилмайдиган фуқаролар, ҳар хил эътиқодларга мансуб диний ташкилотлар ўртасида ўзаро муроса ва ҳурмат ўрнатилишига кўмаклашади, диний ва ўзга мутаассибликка ҳамда экстремизмга, муносабатларни қарама-қарши қўйиш ва кескинлаштиришга, турли конфессиялар ўртасида адоватни авж олдиришга қаратилган хатти-ҳаракатларга йўл қўймайди.

Давлат диний конфессиялар ўртасидаги тинчлик ва тотувликни қўллаб-қувватлайди. Бир диний конфессиядаги диндорларни бошқасига киритишга қаратилган хатти-ҳаракатлар (прозелитизм), шунингдек бошқа ҳар қандай миссионерлик фаолияти ман этилади. Ушбу қоиданинг бузилишига айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган жавобгарликка тортиладилар.

6-модда. Давлат органларининг ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг диний ташкилотлар билан ўзаро муносабат борасидаги ваколатлари
Давлат органлари билан диний ташкилотларнинг ўзаро муносабатларини мувофиқлаштириш ҳамда виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ижросини назорат қилиш вазифаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита зиммасига юкланади. Қўмитанинг ҳуқуқий мақоми Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган Низом билан белгиланади.

9-модда. Диний ўқув юртлари
Диний ташкилотларнинг марказий бошқарув органлари руҳонийлар ва ўзларига зарур бўлган диний ходимлар тайёрлаш учун диний ўқув юртлари тузишга ҳақли. Диний ўқув юртлари Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтказилиб, тегишли лицензия олганидан кейин фаолият кўрсатиш ҳуқуқига эга бўлади.   Олий ва ўрта диний ўқув юртларида таълим олиш учун фуқаролар Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ умумий мажбурий ўрта таълим олганидан кейин қабул қилинади.

Диний ўқув юртларида диний фанларни ўқитаётган шахслар диний таълим олган бўлишлари ва ўз фаолиятларини тегишли марказий бошқарув органининг рухсати билан амалга оширишлари лозим.  Хусусий тартибда диний таълим бериш ман этилади.

 14-модда. Диний урф-одатлар ва маросимлар
Диний ташкилотлар ибодат қилиш ёки диний расм-русумлар ўтказиш учун қулай жойлар ташкил этиш ва уларни сақлаб туриш, шунингдек зиёратгоҳларни сақлаб туриш ҳуқуқига эгадир. Ибодат, диний расм-русумлар ва маросимлар диний ташкилотлар жойлашган манзилдаги ибодатхоналарда ва уларга тегишли ҳудудларда, зиёратгоҳларда, қабристонларда, зарур ҳолларда фуқароларнинг ихтиёрига биноан уларнинг уйларида ўтказилади.

Касалхоналарда, госпиталларда, кексалар ва ногиронлар уйларида, дастлабки қамоқ ва жазони ўташ жойларида ибодатлар ва диний расм-русумлар шу ердаги фуқароларнинг илтимосларига биноан ўтказилади.

Диний маросим ва ибодат биноларидан ташқарида ўтказиладиган оммавий ибодатлар, диний расм-русумлар ва маросимлар Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

19-модда. Диний адабиёт ва диний мақсадларга мўлжалланган буюмлар

Диний ташкилотларнинг марказий бошқарув органлари диний мақсадларга мўлжалланган буюмлар, диний адабиётлар ва диний мазмундаги бошқа ахборот материалларини Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ишлаб чиқаришга, экспорт ва импорт қилишга ҳамда тарқатишга ҳақлидир.

Чет элда нашр этилган диний адабиётларни олиб келиш ва тарқатиш, уларнинг мазмуни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда экспертизадан ўтказилганидан кейин амалга оширилади.

23-модда. Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик. Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузишда айбдор бўлган мансабдор шахслар, диний ташкилотларнинг хизматидагилар ва фуқаролар Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар. Қўшимча маълумот учун Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 240-моддасига, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексининг 145 ва 2162-моддаларига қаранг.

Ушбу ҚОНУН дастлаб 1991 йил 14 июнда қабул қилинган . Унга кейинчалик ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилиб, 1998 йил  май ойида эса янги таҳрирда қабул қилинган. 23 моддадан иборат.

Йиғилиш қарори:  Хар бир ўқитувчи ўқитаётган гурухларида амалий машғулотлар  вақтида ушбу мавзулар тўгрисида тарғибот қилиш. Талабаларга тегишли тушунчаларни бериш.

Маърифат соатига жалб этилганлар сони
Профессор ўқитувчилар Талабалар Гурухлар
8 22 405 -Гурух талабалари

Фотолавҳалар:

Leave a Comment

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.