Тошкент тиббиёт академияси 2- сон ички касалликлари кафедраси профессор – ўқитувчиларининг  Тошкент шаҳар Сергели туманидаги 33 сонли Имконияти чекланган болалар учун ихтисослаштирилган мактаб интернатида шу кунгача қилинган ишлар

ХИСОБОТИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2017 йил
20 апрелдаги ПҚ-2909-сонли Қарорини; Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида” 2017 йил 5 июлдаги ПФ-5106-сон Фармонини; Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Олий маълумотли мутахассислар тайёрлаш сифатини оширишда иқтисодиёт соҳалари ва тармоқларининг иштирокини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2017 йил 27 июлдаги ПҚ-3151-сон қарорини; Ўзбекистон Республикаси Президентининг“Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантиришни янги босқичга кўтариш тўғрисида”ги 2017 йил 28 июлдаги ПҚ-3160-сон Қарорини; Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Китоб маҳсулотларини нашр этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғиб қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тўғрисида” 2017 йил 13 сентябрдаги ПҚ-3271-сон Қарорини амалда бажариш мақсадида 33-сонли мактаб интернатда Тошкент тиббиёт академияси 2-сон ички касалликлари кафедраси қуйидаги ишлар бажарилди.

33-сонли мактаб интернат  билан Тошкент тиббиёт академияси 2-сон ички касалликлари кафедраси орасида ҳамкорлик меморандумини имзоланди. Юқоридаги қарор ва фармойишларга асосланган ҳолда Тошкент шаҳрида умумтаълим мактаблари фаолиятини такомиллаштириш, ўқитувчиларнинг касбий ва педогогик маҳоратини янада ошириш, ўқувчиларнинг илм – фан ва касб – ҳунарга бўлган қизиқишларини кучайтириш, уларнинг маънавий – маърифий билимлари ва дунёқарашини янада ошириш ҳамда олий таълим муассасалари ва умумтаълим мактаблари ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш мақсадида  ҳамкорлик ишлар режалаштирилди. Кафедра доценти Тагаева М.Х. ва кафедра катта ўқитувчиси Салимова Н.Ж. лар интернат мактабга бориб  интернат жамоаси, интернат контингенти ва интернат шарт – шароитлари билан  яқиндан танишиб келишди. Интернат директори А.С. Муқимова ва Тошкент тиббиёт академияси 2-сон ички касалликлари кафедраси доценти Тагаева М.Х. лар бирга қилинадиган ишларни  режаси тузиб чиқилди. Интернатда 68 нафар ходим илар экан.  158 нафар  ақли заиф нуқсони бўлган ўқувчи болалар тарбияланар экан. Кафедра ходимлари томонидан ўқувчиларга ва ўқитувчиларга “Соғлом овқатланиш тамойиллари” мавзусида тақдимот намойиш этилди. Тақдимот ўқувчиларга ва ўқитувчиларга катта қизиқиш уйғотди.

Тошкент тиббиёт академияси таълим ва мутахассислик йўналишларидан келиб чиқиб умумтаълим мактаби юқори синф ўқувчиларини касб-ҳунарга йўналтириш ишларида ўқитувчилар масъулиятини ошириш; ўқувчиларни она Ватанга меҳр, садоқат руҳида тарбиялаш, уларда ҳарбий ватанпарварлик туйғуларини шакллантириш мақсадида Тошкент тиббиёт академияси ҳарбий тиббий факультети профессор – ўқитувчиларини жалб қилган ҳолда ўзаро ҳамкорлик алоқаларини мунтазам олиб боришга келишиб олинди.

 

Кафедра 33 интернат мактаб

ишлари бўйича маъсули,

т.ф.н., доцент.   Тагаева М.Х.


Тошкент Тиббиёт Академияси ва 33-сонли имконияти чекланган болалар учун ихтисослаштирилган
мактаб интернати ўртасидаги ҳамкорлик бўйича қилинадиган ишлар
 РЕЖАСИ

Чора тадбирлар Ижро муддати Ҳамкор ташкилотлар
1. Тошкент Тиббиёт Академияси профессор-ўқитувчиларининг илмий-педагогик салоҳияти ва тажрибаларидан самарали фойдаланган ҳолда, илғор ўқитиш услубларини умумий ўрта таълим мактабларидаги таълим жараёнига мос равишда татбиқ этиш. 2017-2018 ўқув йилининг

IV чорагидан бошлаб ҳар чорак

ТТА 2 – сон ички касалликлар кафедраси мудири,проф. Рустамова М.Т., 33-сонли мактаб интернати директорининг ўқув-тарбиявий ишлар бўйича ўринбосари
2. 33-сонли мактаб интернатида давомати паст бўлган ўқувчиларни аниқлаш ҳамда давоматнинг паст бўлиш сабабларини жойида ўрганиб, уларни мактаб жамоаси, ота-оналар билан биргаликда кўриб чиқиш, камчиликларни бартараф этиш ва давоматни талаб даражасига кўтариш чораларини белгилаш 2017-2018 ўқув йилининг

IV чорагидан бошлаб ҳар чорак

ТТА 2 – сон ички касалликлар кафедраси мудири,проф. Рустамова М.Т., 33-сонли мактаб интернати директори Муқимова А.С.
3. 33-сонли мактаб интернати ўқувчилари ва ўқитувчилари  орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ва касалликларнинг олдини олиш, вояга етган ўқувчилар орасида тиббий билим савиясини ошириш чора тадбирларини мунтазам ташкил этиш 2018 йил

апрель-июнь

ТТА 2 – сон ички касалликлар кафедраси ходимлари Юсупов О.П., Арипова Н.Н.,Турсунова М.У., Содиқова Н.Г., Мирхайдарова Ф.С., Уринбоева Д.А.,  33-сонли мактаб интернати ўқув-тарбиявий ишлар бўйича ўринбосари, мактаб шифокори
4. 33-сонли мактаб интернати ўқитувчилари учун ҳафтада бир марта ўтказиладиган “Ахборот соати” машғулотларида малакали профессор-ўқитувчиларнинг ўз маърузалари билан иштирок этишини таъминлаб бориш 2018 йил

апрелдан ўқув йили давомида ҳар ҳафта

ТТА 2 – сон ички касалликлар кафедраси маънавият ва маърифат ишлари маъсул ходими Хайтимбетов Ж.Ш., 33-сонли мактаб интернати директорининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари
5. Ўқувчиларнинг илм-фан ва бадиий адабиёт ўқишга бўлган қизиқишини кучайтириш орқали маънавий-маърифий тадбирларнинг натижадорлигини таъминлаш (академиклар, фан арбоблари, етук олимлар ва ихтирочилар, таниқли ижодкорлар билан учрашувлар ташкил этиш) 2017-2018 ўқув йилининг

IV чорагидан бошлаб ҳар ой

ТТА 2 – сон ички касалликлар кафедраси маънавият ва маърифат ишлари маъсул ходими Хайтимбетов Ж.Ш., 33-сонли мактаб интернати директорининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари
6. Тошкент Тиббиёт Академияси профессор ўқитувчилари кўмагида  33-сонли мактаб интернати ўқитувчилари, тарбиячилари ва техник ходимлари учун шифокор тор мутахассис (психиатр, ЛОР, невропатолог, ортопед, гинеколог, терапевт, окулист, аллерголог, эндокринолог, кардиолог ) лар ва лаборатор УТТ, ЭКГ теширувлари ўтказилишини таъминлаб бориш. 2017-2018 ўқув йилининг

IV чорагидан бошлаб ҳар ой

Тошкент Тиббиёт Академияси тор тиббий мутахассисларидан тузилган тиббий гуруҳ жамоаси, 33-сонли мактаб интернати ўқитувчилар жамоаси
7. 33-сонли мактаб интернати ўқувчилари ва ўқитувчилари ўртасида турли (“Юқумли касалликларнинг олдини олиш”, “Саломатлик –туман бойлик”, “Соғлом овқатланиш тамойиллари” ва ҳакозо) мавзуларда маъруза ва сухбатлар ўтказиб бориш 2017-2018 ўқув йилидан бошлаб ҳар чорак ТТА 2 – сон ички касалликлар кафедраси хамкорлик ишлари бўйича маъсул ходими, доцент Тагаева М.Х.,Артикова Д.М., Азизова П.Х., Мухтарова М.З.,  33-сонли мактаб интернати ўқув-тарбиявий ишлар бўйича ўринбосари
8. Тошкент Тиббиёт Академияси ва мактаб – интернат ҳамкорлигида спорт ва маданият йўналишидаги тадбирлар ҳамда ўртоқлик учрашувлар ўтказилишини йўлга қўйиш (учрашувларда халқаро спорт усталари, жаҳон, Осиё ва Ўзбекистон чемпионлари, халқ артистлари ва хизмат кўрсатган маданият ходимлари билан учрашувлар ташкил этиш) 2017-2018 ўқув йилининг

IV чорагидан бошлаб ҳар ой

ТТА 2 – сон ички касалликлар кафедраси хамкорлик ишлари бўйича маъсул ходими, доцент Тагаева М.Х., кафедра маънавият ва маърифат ишлари маъсул ходими Хайтимбетов Ж.Ш.,  33-сонли мактаб интернати директорининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари
9. 33-сонли мактаб интернати юқори синф ўқувчиларини бириктирилган Тошкент Тиббиёт Академияси таълим ва мутахассислик йўналишларидан келиб чиқиб, касбга йўналтириш ишларини жонлантиришга кўмаклашиш 2018 йил

апрелдан ўқув йили давомида ҳар ҳафта

ТТА 2 – сон ички касалликлар кафедраси катта ўқитувчиси Салимова Н.Ж., кафедра ассистентлари Рахматуллаева Г.Қ., Халимова Х.Х.,Хайруллаева С.С.,  33-сонли мактаб интернати директорининг ўқув-тарбиявий ишлар бўйича ўринбосари
10. 33-сонли мактаб интернатининг 10-11 синф ўқувчиларини мустақил ҳаётга тайёрлаш мақсадида ўқув-ишлаб чиқариш мажмуаларида ўзлари танлаган касб ҳамда тадбиркорлик йўналишлари  бўйича билим, кўникма ва малакаларини шакллантиришга қаратилган ўқув-семинар ва тренинглар ўтказилишини таъминлаш 2018 йил

апрелдан ўқув йили давомида ҳар ой

ТТА 2 – сон ички касалликлар кафедраси ўқув ишларига маъсули, доцентлар Салаева М.С., Содиқова С.И., Рахимбердиева З., 33-сонли мактаб интернати директорининг ўқув-тарбиявий ишлар бўйича ўринбосари
11. Турли сабабларга кўра таълим муассасасига қатнамаётган ўқувчиларнинг ота-оналари ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар билан учрашув ва давра суҳбатлари ташкил этиб, уларга Тошкент Тиббиёт Академияси ва маҳалла фуқаролар йиғини вакилларини жалб қилиш ҳамда камчиликларни бартараф этиш ва давоматни талаб даражасига кўтариш чораларини белгилаш 2017-2018 ўқув йилининг

IV чорагидан бошлаб ҳар чорак

ТТА 2 – сон ички касалликлар кафедраси ўқув ишларига маъсули, доцентлар Салаева М.С., Мирахмедова Х.Т., 33-сонли мактаб интернати директори Муқимова А.С.
12. 33-сонли мактаб интернати билан Тошкент Тиббиёт Академияси ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик меморандуми ижросини таъминлаш ва мувофиқлаштириб бориш 2018 йил

апрелдан

ТТА 2 – сон ички касалликлар кафедраси мудири,проф. Рустамова М.Т., 33-сонли мактаб интернати директори Муқимова А.С.
13. 33-сонли мактаб интернати базасида фан йўналишлари бўйича ташкил этилган таянч мактабларида Тошкент Тиббиёт Академияси профессор-ўқитувчилари томонидан фан ўқитувчилари учун маҳорат дарсларини ташкил этиш 2018 йил

апрелдан ўқув йили давомида ҳар ой

ТТА 2 – сон ички касалликлар кафедраси доцентлари Содиқова С.И., Содиқова Н.Г., 33-сонли мактаб интернати ўқув-тарбиявий ишлар бўйича ўринбосари
14. 33-сонли мактаб интернатида таълим олаётган 10-11-синф ўқувчиларини ўз қизиқишлари бўйича олий таълим муассасаларининг моддий техник базаси билан яқиндан таништириш мақсадида ташрифлар ташкил этиш 2017-2018 ўқув йилининг

IV чорагидан бошлаб ҳар чорак

ТТА 2 – сон ички касалликлар кафедраси мудири,проф. Рустамова М.Т., 33-сонли мактаб интернати директори Муқимова А.С.
15. 33-сонли мактаб интернатида Тошкент Тиббиёт Академияси билан тузилган ўзаро ҳамкорлик меморандуми ва режа-жадваллари ижроси мониторингини олиб бориш 2017-2018 ўқув йилининг

IV чорагидан бошлаб ҳар чорак

Сергели туман халқ таълими бош бошқармаси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Маънавий-ахлоқий тарбия бошқармаси
16. 33-сонли мактаб интернати ва Тошкент Тиббиёт Академияси ҳамкорлигида амалга оширилган ишлар юзасидан ҳар ойнинг охирги ҳафтасида маълумот киритиб бориш 2017-2018 ўқув йилининг

IV чорагидан бошлаб ҳар ой

ТТА 2 – сон ички касалликлар кафедраси мудири,проф. Рустамова М.Т., 33-сонли мактаб интернати директори Муқимова А.С. 

Leave a Comment

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.