ТОШКЕНТ ТИББИЁТ АКАДЕМИЯСИ

ДАВОЛАШ ФАКУЛЬТЕТИ

2-СОН ИЧКИ КАСАЛЛИКЛАР КАФЕДРАСИ 

  2019- 2020- ЎҚУВ ЙИЛИ  РЕЖА АСОСИДА 7.11.2019  БЕЛОРУСИЯ ТИББИЁТ УНИВЕРСИТЕТИ ТЕРАПИЯ ВА КАРДИОЛОГИЯ КАФЕДРАСИ МУДИРИ ПРОФЕССОР Н.П. МИТЬКОВСКАЯ БИЛАН ЎТКАЗИЛГАН МАЪРУЗАЛАР ҲИСОБОТИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5-июндаги таълим “Олий таълим муассаларида таълим сифатини ошириш ва уларнинг мамалакатда амалга оширилаётган кенг қамровли ислохатларида фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора – тадбирлар тўғрисида” ги ПҚ-3775 –сон қарори ижросини таъминлаш юзасидан  Тошкент Тиббиёт Академиясида  Ўзаро ҳамкор хорижий олий таълим муассасаларидан академия ўқув жараёнига етакчи хорижий мутахасисларни жалб этиш бўйича2-сон ички касалликлар кафедраси  Белорусия тиббиёт университети терапия ва кардиология кафедраси мудири профессор Митьковская Н.П. иштирокида “Клиник амалиётда ўпка артерияси тромбоэмболияси (ESC 2019 тавсиялари) ”яъни “Тромбоэмболия легочной артерии в клинической практике (рекомендации ESC 2019)”,   “Юрак ишемик касаллиги ёки сурункали коранар синдром? (ESC 2019 тавсиялари)” яъни “Ишемическая болезнь сердца или хронические коронарные синдромы (рекомендации ESC 2019) ”

мавзусида  илмий маъруза ташкил қилди.

Иштирокчилар: ТТА ректори Тўйчиев Л.Н., Кафедра мудири Хамраев А.А.,

1-сонли марказий клиник касалхона  шифокорлари, 2-сон ички касалликлар кафедра ходимлари, 1-сон ички касалликлар кафедра ходимлари, кардиология ва терапия мутахассислиги бўйича  магистрлар ва клиник ординоторлар, ТТА 6-курс талабалари.

Маърузани ТТА ректори Тўйчиев Л.Н. Белорусия ва Ўзбекистон республикалари  ўртасидаги янги дўстона муносабатлар тобора ривожланаётганлиги, шу билан бирга тиббиёт соҳасини ривожлантириш мақсадида давлатимиз президенти яратиб бераётган имкониятлар, Белорусия тиббиёт Университети ва ТТА ўртасида тузилган шартномалар  тўғрисида айтиб ўтдилар ва мехмон билан таништирдилар. Ўз навбатида Митьковская Н.П. Белорусияда  Ўзбекистон элчихонаси ТТА ректори Л.Н. Тўйчиев ва проф. У.К.Камиловалар иштирокида тузилган шартнома ва мемарондумлар хақида қисқача ахборот бердилар ва шу ҳақда тайётланган роликни иштирокчиларга номоён қилди.

Кафедра мудири доц.Хамраев А.А. сўзга чиқиб   профессор Н.П. Митьковскаяга ва бугунги маърузани ташкил қилишда яқиндан ёрдам берган кафедрамиз профессори У.К. Камиловага   ўз миннатдорчилигини билдирдилар. Бугунги мавзу ҳақида қисқача маълумотлар бериб ўтдилдар  ва навбатни профессор Н.П. Митьковскаяга бердилар.

Маърузани профессор Митьковская Н.П.  ҳозирги даврда тиббиёт сохасида  долзарб мавзуга айланган ва ёшариб бораётган Ўткир коронар синдром ва юрак ишемик касаллигининг  диагностикасида энг ахамиятли амалиётлар ва куникмалар ҳақида  энг охирги янги маълумотлар билан ёритиб берди.   Ундан ташқари  охирги пайтларда амалиётда кўп учраётган Ўпка артерияси тромбоэмболияси ва унинг диогностик критерийлари, даволаш алгоритми ва антиагрегантлар, антикоагулянтларни тавсия қилишда  илмий тасдиқланган ва тажрибада синалган асослар билан тушунтириб ўтди.  Шулардан диагностика ва даволаш усуллари . ESC 2019 тавсиялари иштирокчиларда кизиқишлар уйғотди ва маъруза савол жавоблар билан давом этди.  Талабалар Белорусия тиббиёт университетидаги ўқитиш жараёни билан қизиқишди ва клиник ординатура ва илмий ишларни давом эттириш учун ўзларини қизиқтирган саволларни беришди.  профессор Митьковская Н.П. талабаларнинг саволларига тўлиқ жавоб бердилар ва талабаларни ўқишни Белорусияда давом эттиришларида қўлидан келгунча маслахатларини аямаслигини ва бундан кейин кафедра билан узвий алоқада бўлишини таъкидлади. Кейин навбатма навбат кафедра профессори У.К. Камилова “Сурункали юрак етишмовчилигини даволашда замонавий ёндошувлар”ва А.А. Хамраевар “Гастроэзофагиал рефлюкс касаллиги ва кардиалгиялар ташҳислаш асослари” мавзулари асосида маъузалари тингланди. Кафедра ходимларига Белорусияда чиқиши режалаштирилаётган импакт факторга эга тиббий журналда мақолаларимизни нашр этишга тайёр эканлигини билдирдилар.  Маърузалар якунлангач проф. Митьковская Н.П. Белорусия университети ректори Сикорский  томонидан бериб юборилган эсталик совғасини ТТА ректори Тўйчиевга Л. Н. Га мамнуният билан топширди.

Кафедра мудири А.А.Хамраев,  У.К. Камилова ва бошқа кафедра ходимлари билан  биргаликда келажакда алоқаларни бунданда ривожлантиришни келишиб олдилар.

 

Кафедра мудири т.ф.д. доц. Хамраев А.А.

Кафедра халқаро алоқаларига жавобгар асс. Халимова Х.Х.

 

Leave a Comment

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.