Ҳар йили 14 ноябрь куни «Диабет куни» нишонланади, яъни бу кун бутун дунёда қандли диабет билан хасталанган беморлар учун турли хил тадбирлар ўтказилади. Бу кунни инсулинни кашф этган олим Фридерик Бантинг туғилган кунида ҳар йили нишонланади.

Тошкент тиббиёт академияси Ички касалликлар-2 кафедраси Эндокринология мутахассислари 3-клиника 2-терапия ва эндокринология бўлимида даволанаётган диабет билан хасталанган беморларга атаб 14 ноябрь куни тадбир ўтказишди.

Бу тадбирга профессор Нажмутдинова Д.Қ. бошчилигида, ҳамда доцентлар Урунбаева Д.А., Содикова Н.Г., ассистент Рахимбердиева З.А. ва Эндокринология магистратура талабалари, ҳамда шу бўлим мудири Абдашимов З.Б. ва у бошчилик қилаётган шифокорлар иштирокида тадбир ўтказилди.

Фотолавҳалар:

Leave a Comment

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.