14.11.2018 й. ТТА академик лицейи мажлислар залида Белорусия Давлат тиббиёт университети Кардиология ва ички касалликлар кафедраси проф. Н.П.Митьковская иштирокида «Инфаркт миокардининг янги тарифлари» номли маъруза бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5-июндаги таълим “Олий таълим муассаларида таълим сифатини ошириш ва уларнинг мамалакатда амалга оширилаётган кенг қамровли ислохатларида фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора – тадбирлар тўғрисида” ги ПҚ-3775 –сон қарори ижросини таъминлаш юзасидан Тошкент Тиббиёт Академиясида Ўзаро ҳамкор хорижий олий таълим муассасаларидан академия ўқув жараёнига етакчи хорижий мутахасисларни жалб этиш бўйича2-сон ички касалликлар кафедраси Белорусия тиббиёт университети терапия ва кардиология кафедраси мудири профессор Митьковская Н.П. иштирокида “Инфаркт миокарднинг янги тарифлари”яъни “Новые дефиниции Инфаркта Миокарда” мавзусида илмий маъруза ташкил қилди.
Иштирокчилар: ТТА Маънавият ва маърифат ишлари бўйича проректор Бобомуратов Т.А., Кафедра мудири доц.Хамраев А.А., 1-сонли марказий клиник касалхона шифокорлари, 2-сон ички касалликлар кафедра ходимлари, 1-сон ички касалликлар кафедра ходимлари, кардиология ва терапия мутахассислиги бўйича магистрлар ва клиник ординоторлар, 601 602 603- рус ва 605, 606 ўзбек гурух талабалари
Маърузани ТТА Маънавият ишлари бўйича проректор Бобомуратов Т.А. Белорусия ва Ўзбекистон республикалари ўртасидаги янги дўстона муносабатлар тобора ривожланаётганлиги, шу билан бирга тиббиёт соҳасини ривожлантириш мақсадида давлатимиз президенти яратиб бераётган имкониятлар тўғрисида айтиб ўтдилар ва мехмон билан таништирдилар.
Кафедра мудири доц.Хамраев А.А. сўзга чиқиб профессор Н.П. Митьковскаяга ва бугунги маърузани ташкил қилишда яқиндан ёрдам берган кафедрамиз профессори У.К. Камиловага ўз миннатдорчилигини билдирдилар. Бугунги мавзу ҳақида қисқача маълумотлар бериб ўтдилдар ва навбатни профессор Н.П. Митьковскаяга бердилар.
Маърузани профессор Митьковская Н.П. ҳозирги даврда тиббиёт сохасида долзарб мавзуга айланган ва ёшариб бораётган Инфаркт миокард касаллигининг диагностика ва даволашда қўлланилаётган энг охирги янги маълумотлар билан ёритиб берди. Ундан ташқари Юрак ишемик касаллиги ва унинг асорати ҳисобланган сурункали юрак етишмовчилигини даволашда антиагрегантлар, антикоагулянтларни тавсия қилишда илмий тасдиқланган ва тажрибада синалган асослар билан тушунтириб ўтди. Шулардан клопидогрел таблеткалари ва стрептокиназа инъекциясидир. 2018-йил Европа кардиологлар ассосиацияси томонидан тавсия қилинаетган янги препарат токогрел иштирокчиларда кизиқишлар уйғотди ва маъруза савол жавоблар билан давом этди. Талабалар Белорусия тиббиёт университетидаги ўқитиш жараёни билан қизиқишди ва клиник ординатура ва илмий ишларни давом эттириш учун ўзларини қизиқтирган саволларни беришди. профессор Митьковская Н.П. талабаларнинг саволларига тўлиқ жавоб бердилар ва талабаларни ўқишни Белорусияда давом эттиришларида қўлидан келгунча маслахатларини аямаслигини ва бундан кейин кафедра билан узвий алоқада бўлишини таъкидлади. Кафедра ходимларига Белорусияда чиқиши режалаштирилаётган импакт факторга эга тиббий журналда мақолаларимизни нашр этишга тайёр эканлигини билдирдилар.
Кафедра мудири А.А.Хамраев, кафедра профессорлари М.Т.Рустамова, У.К. Камилова ва бошқа кафедра ходимлари билан биргаликда келажакда алоқаларни бунданда ривожлантиришни келишиб олдилар.