5.10.2018 й “УСТОЗИМ – ҲАЁТИМ ЧИРОҒИ”мавзусида маънавият соати ўтказилди.
Маънавият соатини кафедра катта ўқитувчиси Салимова Н.Д., маърузани талабаларга ёритиб берди. Мавзу: “УСТОЗИМ – ҲАЁТИМ ЧИРОҒИ » Устоларга эъхтиром кўрсатиш халқимизга хос қадриятдир. Республикамизда 1- октябрь “Ўқитувчи ва мураббийлар куни” умумхалқ байрами. Устозсиз ҳеч нарсага эришиб бўлмайди. Дунёда устознинг меҳнатидан оғир меҳнат йўқ. Ҳеч нарсани билмайдиган ёш болага ўқиш-ёзишни ўргатгунча чекиладиган машаққатни гапирмасак ҳам бўлади. Эндигина спорт сари қадам қўйган спортчини дунё миқёсига кўтаргунча чекиладиган меҳнатлар ёки бор маҳоратини ёш болага ўргатадиган ҳунарманднинг меҳнати, сабр-қаноатини кўз олдингизга келтириб кўринг. Ўйлаб кўринг, ўзингиз билган нарсани бировдан ҳар куни сўраш, ўргатиш, онгига жойлаш осонми? Бу меҳнатнинг шарафли томони – шогирдларнинг, бир марта устоз деб чақиришларидан ортиқ бахт ва олқиш оламда йўқ. Бунинг савобини айтмайсизми, ҳисобсиз!? Ўйлаб кўрсак, бир одамни илмсизлик, жоҳиллик ва иймонсизликдан сақлаб қоламиз. Гуноҳ ва маъсият ботқоғига тушиб, ҳаётда қоқилмасин деб, қўлимиздан келган, ўзимизда бўлган бор илмни уларга берамиз.
Ўзбекистон Республикаси президенти 2018 йил 28 сентябрь куни “Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги фармонни имзолади.
Ҳар бир жамиятда ўқитувчиларга алоҳида ҳурмат, иззат-икром кўрсатиш аньанага айланиб қолган.
Ўқитувчи нафақат билим тарқатувчи балки маънавият ва комил инсонни тарбияловчи шахс ҳамдир.
100дан ортиқ давлатда 1994 йилдан бери 5 октябрь Жаҳон Ўқитувчилар куни сифатида байрам қилинади. Илк бор Жахон Ўқитувчилар куни 1994 йил 5 октябрда нишонланган. АҚШда Ўқитувчилар Миллий кунини май ойининг биринчи хафтасида нишонлаш аньанага айланган. Россия, Белорус, Қозоғистон, Латвия, Украина ва Озарбайжонда ўқитувчилар куни октябрь ойининг биринчи якшанбасида нишонланади. Польшадаги барча педогоглар ўзларининг касб байрамларини 14 октябрь куни нишонлайдилар. Ливанда ҳам ўқитувчиларга алоҳида ҳурмат билан қарашади. Ўқитувчилик касби энг инсонпарвар, энг мухим ва энг мехрибонлик касб бўлгани сабаб мамлакатда 9 март Ўқитувчилар куни сифатида белгиланган. Аммо халқнинг севимли байрамига айланиб қолган Ўқитувчилар куни тантаналари 3 март куни бошланиб бир хафта давом этади.
11 сентябрь Аргентинада Ўқитувчилар куни сифатида белгилаб қўйилган. Бу кун бутун миллат учун жуда хам мухим сана сифатида кўрилади. Шу сабабли хам Ўқитувчилар кунини бутун мамлакат нишонлайди.
ШАРҚ АЛЛОМАЛАРИНИНГ ЁНДАШУВИ “Ўқитувчи ва раҳбарнинг вазифаси доно давлат раҳбари вазифасига ўқшайди, шу сабабли ўқитувчи эшитган ва кўрганларининг барчасини эслаб қолиши, ақл-фаросатга, чиройли нутқга эга бўлиши, ўқувчиларга айтмоқчи бўлган фикрини тўла ва аниқ ифодалай олиши лозим. Шу билан бирга ўзи ор-номусини қадрлаш, адолатли бўлиши лозим. Анашундагина у инсонийликнинг юксак даражасига эга бўлади ва бахт чўққисига эришади” Абу Насир Ал Фаробий
“Ўқитувчи матонатли, ростгўй ва болани тарбиялаш методларини, ахлоқ қоидаларини яхши биладиган одам бўлмоғи лозим. Ўқитувчи ўқувчининг бутун ички ва ташқи дунёсини ўрганиб, унинг ақл қатламларига кира олмоғи лозим”
Халқимиз азалдан устозларни, умуман, кўпни кўрган, ақл-заковат ва меҳнати билан эл орасида танилган, қайси соҳада бўлмасин, ўз билими ва тажрибасини бошқаларга, хусусан, ёшларга ўргатган кишиларни алоҳида эъзозлаган. Бу эзгу анъана истиқлол йилларида юртимизда янгича маъно-мазмун касб этди.
Жамиятда педагогларнинг мавқеини янада юксалтириш, ёш авлодга чуқур билим бериши учун барча зарур шарт-шароитларни яратиш борасида изчил саъй-ҳаракатлар амалга оширилди. Жумладан,
Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов ташаббуси билан мамлакатимизда 1997 йилдан буён 1-октябрнинг Ўқитувчи ва мураббийлар куни – умумхалқ байрами сифатида кенг нишонланаётгани муаллим зотига кўрсатилган ҳурмат-эҳтиромнинг юксак намунасидир. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й., 2-сон, 65-модда)
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қарор қилади: 1 октябрь «Ўқитувчи ва мураббийлар куни» деб белгилансин ҳамда у байрам (дам олиш) куни деб ҳисоблансин. Муаллим – миллатнинг юзи, Ватан истиқболининг асл бунёдкоридир.
Маърифат соатига жалб этилганлар сони | ||
Профессор ўқитувчилар | Талабалар | Гурухлар |
8 | 24 | 405 -Гурух талабалари |
Фотолавҳалар: