Раис: 2-сон ички касалликлар кафедраси мудири, проф.Хамраев А.А.

            Жюрилар: кафедра мудири, профессор Хамраев А.А., проф.Рустамова М.Т.  аъзолари: кафедра доценти, олимпиада бўйича маъсули, Салаева М.С., доцентлар: Тагаева М.Х., Садикова Н.Ғ., 1 -сон ички касалликлар кафедраси доценти Ярмухамедова Д., 3 -сон ички касалликлар кафедраси ассистенти Халметова Ф.

          Қатнашдилар: кафедра мудири, профессор Хамраев А.А., проф. Рустамова М.Т., 2-сон ички касалликлар кафедраси доценти, Салаева М.С., доцентлар: Тагаева М.Х., Садикова Н.Ғ., 1 -сон ички касалликлар кафедраси доценти Ярмухамедова Д., 3-сон ички касалликлар кафедраси ассистенти Халметова Ф., ассистент Бахранова Д.

Кафедрада ТТА Ҳалқаро олимпиадасининг 1-босқичи 12-апрел 2021 йилда соат 14.00 да ўтказилди. 1-босқич олимпиадада 1- ва 2- сон ички касалликлар кафедраси талабалари хам қатнашишди ва 5 нафар талабалар иштирок этди: Йўлдашев Ботир (606б), рахбари: доц. Салаева М.С., Жураев Мухаммадназар (605а гурух), рахбари: Садикова С.И.,  Бектемирова Бегойим (606с гурух), рахбари: доц.Тагаева М.Х., Садуллоева Мохинур (606с гурух талабаси), рахбари: доц. Ярмухамедова Д., тиббий-педагогика факультетидан Ҳайдаров Алибек (605а гурух), рахбари: Халметова Ф.И.

Кафедрада фан олимпиадасини ўтказиш учун ўзбек ва рус тилларида жами 150 та тест топшириқлари, 10 та вазиятли масала ва  10 та амалий кўникма топшириқлари тайёрланди.   150 та тест топшириқлари кафедранинг мооdle платформасига жойлаштирилди ва жавоб беришди. Вазиятли масала билан амалий кўникмаларга ёзма жавоб беришди.

Хайъат аъзолари олинган натижаларни муҳокама қилишди ва  олимпиада натижаларига кўра ҳайъат аъзолари талабаларнинг барча балларини ҳисоблаб хулоса қилдилар:

  1. Даволаш факультети 606с гурух талабаси Садуллоева Мохинур 1- ўрин.
  2. аволаш факультети 606б гурух талабаси Юлдашев Ботир 2- ўринга муносиб топилди.

  Қарор қилинди:

  1. Даволаш факультети 606с гурух талабаси Садуллоева Мохинур 1-ўрин ва

даволаш факультети 606б гурух талабаси Юлдашев Ботир 2-ўрин бўлганлиги учун 2- этапда қатнашишга тавсия этилди.

Совринли ўринларни олган  ва олимпиадада қатнашган барча талабалар кафедра томонидан турли номинациялар бўйича рағбатлантирилди.

 Кафедра мудири, т.ф.д., проф.: Хамраев А.А.

 ТТА  2-сон ички касалликлар  кафедраси 

Олимпиада бўйича маъсул, доцент: Салаева М.С.

Leave a Comment

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.