Мустақиллик дарсни кафедра профессори Рустамова М.Т. очиб бердилар ва «Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма олти йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида»ги ПҚ-3095-сонли Президент қарорида илгари сурилган ғоялар тўғрисида маруза қилдилар.

Жумладан кафедра мудири, профессор Рустамова М.Т.ўз марузаларида шулар тўғрисида маруза қилдилар. Албатта,бу Ватанда яшовчи халқ неча суронли синовларни бошидан ўтказди, қанчадан-қанча мард ва жасур, фидойи инсонларни, ўғлонларни етиштирди. Жонажон мамлакатимиз сарҳадларини, эрки ва озодлигини ҳимоя қилиш учун ана шу сардор ўғлонлар, ҳаттоки уларни дунёга келтирган оналари ҳам ўзларининг ширин жонини фидо қилишдан қочмади, шу азиз Ватан учун фидокорликни ўзига шараф деб билди.

Ватанимиз тарихида мутлақо янги саҳифа очган Ўзбекистон мустақиллигининг 26 йиллигини муносиб кутиб олиш, истиқлол даврида эришаётган ютуқларимизни яна бир бор сарҳисоб қилиб, эл-юртимизни янги марралар сари руҳлантириш мақсадида          Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёев томонидан 2017 йил 27 июнда «Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма олти йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида»ги ПҚ-3095-сонли Президент қарори асосида “Фидойинг бўлгаймиз сени, Ўзбекистон!” деган бош ғояни ўзида мужассам этган ташкилий-амалий, маънавий-маърифий тадбирлар ҳамда тарғибот-ташвиқот ишлари дастурини ишлаб чиқилди.

Энди мазкур Қарорнинг мазмун-моҳияти ҳақида мулоҳаза қилиб кўрсак мақсадга мувофиқ бўларди. Бу қарор ўзининг нуфузи, залвори, юракка яқинлиги билан бошқа қарорлардан фарқ қилади. Унинг ҳар банди, сатри замирида катта маъно-мазмун, тарихий ҳақиқатлар мужассамлигини яхши англаймиз. Қарорнинг биринчи бандида 1-сентябрь — Мустақиллик куни экани эътироф этиларкан,«…Халқимизнинг асрий орзу-интилишлари рўёбга чиққан буюк тарихий сана», деб таъкидланади. Нима учун «асрий орзу интилишлар» дейилмоқда? Бугунги ёшлар теран биладими, бу «асрий орзу интилишлар» нималардан иборатлигини? Бу уч сўз ортида бир асрдан зиёд қарамлик даврининг азоб-уқубатлари, мусибатлари, кулфатлари, қатағонлари ётганини улар англашяптими?

Қисқа қилиб айтганда, бу сўзлар ортида аччиқ тарихимиз ётибди. Жафокаш халқимизнинг, ор-номусли, ватанпарвар аждодларимизнинг эрк, озодлик, мустақиллик, дея тўккан қони ётибди, орзу армонлари ётибди, қамоқхоналарда, сургунларда ҳаётдан кўз юмган ота-боболаримизнинг жони ётибди, отилган, дорга осилган минг-минглаб инсонларнинг қисмати, оилаларнинг, етим қолган болаларнинг фожиали тақдири ётибди.

2-масала. Бугунги кунда фидойиликнинг зарурати ва аҳамияти.

Юқоридаги масалаларнинг амалдаги рўёби, албатта, ҳар бир соҳа вакилидан фидойиликни тақозо этади. Сабаби, биринчидан, бутун дунё бўйича давлат институтларининг халқ билан муносабатларида муайян эврилишлар кузатилмоқда. Айниқса, демократик ислоҳотларнинг чуқурлашуви натижасида умумхалқ онгу тафаккурининг либерал хусусият касб этиб бораётгани ҳам ижобий, ҳам салбий ҳолатлар вужудга келишига сабаб бўлаётгани кузатилмоқда. Биргина сўнгги “араб баҳори” воқеаларида давлат ҳокимиятининг ўз халқидан, халқнинг ўз давлат ҳокимиятидан узоқлашгани сабаб бўлди. Бу каби воқеликлардан бунёдкор хулоса чиқариш зарур бўлмоқдаки, улар ҳар икки томондан фидойиликни талаб этмоқда.

Шунинг билан бирга, ушбу икки томон ўртасидаги мулоқот ва муносабатларни йўлга қўйишда воситачилик қиладиган сиёсий партиялар, фуқаролик жамияти институтлари ҳамда оммавий ахборот воситаларининг ролини кучайтириш муҳим аҳамиятга эга бўлмоқда. Ҳозиргача амалга оширилган ишлар тизимида “Маҳалла” жамоатчилик фонди, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи, Халқаро пресс-клуб фаолияти кенг жамоатчилик зиммасига ҳам ўзига хос масъулият юкламоқда. Албатта, жамоатчилик назорати – у журналистлар, ёшлар қатлами ёхуд маҳалла институтларида намоён бўладими, бундан қатъи назар, ўзи ҳимоя қилаётган қатламларнинг турли манфаатларини олға суриш уларнинг ўзидан ҳам фидойиликни талаб этади. Шу ўринда миллий истиқлолимизнинг асосчиси – Биринчи Президентимиз Ислом Каримовнинг “Энг буюк жасорат – маънавий жасорат” деган ғоялари

эсга тушади. Зеро, барча соҳалар бўйича шаклланаётган жамоатчилик назоратини бугунги кунда ана шундай “маънавий жасорат”дан, “фидойилик”дан айро тасаввур қилиб бўлмайди.

Иккинчидан, “Халқ давлат идораларига эмас, балки давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак” деган тамойил асосида жойларда давлат ва нодавлат ташкилотлари томонидан халқ билан очиқ ва самарали мулоқот олиб бориш тизими йўлга қўйилгани, бунинг натижасида фуқароларнинг кўплаб мурожаат ва муаммолари қонуний ҳал этилаётгани кишини қувонтиради. Ушбу тамойилнинг энг асосий хусусияти шундаки, ислоҳотларнинг бугунги кунида фақатгина айрим олинган тоифа ёки масалаларгагина устуворлик берилмаяпти. Аксинча, “ҳеч бир масала ёки инсон бўлаётган жараёнлардан узоқда қолмаслиги керак” деган ёндашув, илгари эътиборсиз қаратилган нарса ва кишиларнинг умуммиллий жараёнларда ўз ўрни ва роли борлигини эътироф этиш мазкур тамойилга асос қилиб олинмоқдаки, бундан юртимизнинг ҳар бир фуқароси ҳам ғурур, ҳам масъулият туйғусини ҳис этиши табиий.

“Маънавият – энг таъсирчан ва қудратли қуролимиз” деган тамойил дунё миқёсида кузатилаётган бегоналашув жараёнларига Ўзбекистоннинг муносабатини, унга ўз жавобини англатади, десак хато бўлмайди. Нега деганда, ахборот коммуникация технологияларининг ривожи ва кенгайиши билан жамиятнинг маънавий қиёфасида маълум маънодаги салбий ўзгаришлар кузатилмоқда. Анъанавий қадриятлар, урф-одатларнинг ижтимоий беқарорлик ҳолатларига сабаб бўлаётгани, табиий равишда, аҳолининг маданий савиясини юксалтиришни, ёшлар ўртасида китобхонлик, жумладан, электрон китобхонликни ривожлантиришни, ижодкор зиёлиларнинг меҳнатини муносиб рағбатлантириш ҳамда уларнинг ютуқларини тарғиб этиш борасидаги ишларни самарали ташкил этишни тақозо этади. Зеро, адабиёт тушкунликка тушган инсон кайфиятини кўтарадиган, одамни мушоҳадага чорлайдиган, синиқ кўнгилларга завқ берадиган, адолатли ҳукум чиқаришга кўмак берадиган бебаҳо неьмат, барчани маьнавиятга чорлайдиган, маьрифатли жамиятнинг пойдеворини қурадиган феномен ҳодиса ҳисобланади.

Учинчидан, мамлакатимизда хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш, чуқур ўйланган, ўзаро манфаатли ва амалий руҳдаги ташқи сиёсат юритиш орқали давлатимиз мустақиллиги ва суверенитетини мустаҳкамлаш, қўшниларимиз билан рақобат қилиш эмас, балки ҳамкорлик қилиш, минтақамиздаги муаммоларни биргаликда ҳал этиш тамойилига асосан амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Булар бежизга эмас. Чунончи, жаҳон миқёсида рақобат, қарама-қаршилик тобора бешафқат тус олаётган, радикализм, терроризм, экстремизм, “оммавий маданият” каби таҳдидлар кучайиб бораётган таҳликали замонда яшаяпмиз. Дунёнинг турли минтақаларидаги инқирозлар ана шу сабаблар туфайли содир бўлмоқда. Агарда бу жараёнда ривожланган ва ривожланаётган, ривожланмаган мамлакатлар ўртасида юзага келаётган номутаносибликларга эътибор берилса, жадал ривожланаётган мамлакатимизда буни олдини олиш учун энг оқилона йўл – бошқа хорижий мамлакатлар билан конфронтацияга киришиш эмас, аксинча ҳамкорлик йўли эканлиги аён бўлади. Зеро, кимнидир айбдор деб топиш ва шунга кўра ўзидаги камчиликлардан эътиборни буриш осон, жараёнга киришиб, ундан ўз миллий манфаатлари йўлида фойдаланиб, шижоат билан ишлаш қийин ҳисобланади. Шундай бўлса-да, конструктив натижаларга эришиш айнан қийин, мураккаб йўл билан – фидойилик кўрсатиб фаолиятга киришишга боғлиқ бўлмоқда. Яъни мамлакатимизда ҳукм сураётган тинчлик-осойишталикни асраш, доимо огоҳ ва ҳушёр бўлиб яшаш, сафарбарлигимизни янада ошириш – бугун ҳаётнинг ўзи талаб қилаётган энг муҳим ва долзарб вазифамиз ҳисобланади.

2-Мавзу: БУЮК КЕЛАЖАГИМИЗНИ МАРД ВА ОЛИЖАНОБ ХАҚИМИЗ БИЛАН БИРГА ҚУРАМИЗ.

Режа:

  1. Эркин ва фаровон, демократик давлат баро этишдаги устувор вазифалар.
  2. Буюк келажакни баро этишда халқ ва жамиятнинг ўрни.
  3. Ўзбекистонда Ҳаракатлар стратегияси асосидаги янги босқичдаги модернизациялаш жараёни.

1-сентябрь Мустақиллик куни мамлакатимиз истиқлолга эришган, жаҳон харитасида янги, мустақил ва суверен давлат – Ўзбекистон Республикаси пайдо бўлган, халқимизнинг асрий орзу-интилишлари рўёбга чиққан буюк тарихий сана бўлиб, эло-юртимиз томонидан энг улуғ, энг азиз байрам сифатида доимо катта шоду хуррамлик билан нишонланиб келади.

Буюк ва бебоҳо неъмат – мустақилликнинг миллий тараққиётимиз, бугун ва келгуси авлодлар тақдири, келажак учун беқиёс аҳамияти йиллар ўтиши билан тобора ортиб бормоқда. Ўзбекистоннинг давлат мустақиллиги халқимизнинг миллий манфаатларини, тинч ва осуда хаётини таъминлаш, мамлакатимизнинг халқаро миқёсидаги обрў-эътиборини юксалтиришнинг мустаҳкам пойдевори бўлиб келмоқда.

Маълумки, 2017 йилданЎзбекистон Ш.Мирзиёевнинг ташаббуси ва раҳнамолигидатараққиётнинг янги босқичларини забт этишодимламоқда.

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига киришиш тантанали маросимига бағишланган Олий Мажлис палаталарининг қўшма мажлисидаги «Эркин ва фаровон, демократик Ўзбекистон давлатини мард ва олижаноб халқимиз билан бирга қурамиз» номли нутқида давлат раҳбари сифатида илк бор асосий устивор вазифалар ҳақида тўхталиб ўтди. Улар қуйидагилардан иборат эди.

Биринчидан, муҳтарам Биринчи Президентимиз Ислом Абдуғаниевич Каримов бошлаб берган кенг кўламли сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий ислоҳотлар йўлини оғишмасдан, қатъий ва изчил давом эттириш,бу йўл – эркин, демократик, инсонпарвар давлат қуриш, фуқаролик жамиятини шакллантириш, Ватанимиз иқтисодий қудратини юксалтириш ва янада равнақ топтиришнинг мустаҳкам замини экалиги қайд этилди.

Иккинчидан, мамлакатимизда ҳукм сураётган миллатлар ва фуқаролар тотувлиги, ўзаро ҳурмат ва меҳр-оқибат муҳитини кўз қорачиғидек сақлаш ҳамда мустаҳкамлаш. Жамиятимизда ҳукм сураётган ўзаро дўстлик ва ҳамжиҳатликни янада ривожлантириш, қайси миллат, дин ва эътиқодга мансублигидан қатъи назар, барча фуқаролар учун тенг ҳуқуқларни таъминлаш. Уларнинг ўртасига нифоқ соладиган экстремистик ва радикал ғояларни тарқатишга Ўзбекистонда мутлақо йўл қўйилмайди.

Учинчидан, халқимиз азалдан юксак қадрлаб келадиган, ҳамма нарсадан устун қўядиган адолат туйғусини ҳаётимизда янада кенг қарор топтириш.Жамиятимизда коррупция, турли жиноятларни содир этиш ва бошқа ҳуқуқбузарлик ҳолатларига қарши курашиш, уларга йўл қўймаслик, жиноятга жазо албатта муқаррар экани тўғрисидаги қонун талабларини амалда таъминлаш бўйича қатъий чоралар кўриш.

Leave a Comment

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.