Тадбирни кафедра профессори Рустамова М.Т. очиб бердилар ва Ўзбекистоннинг биринчи Президенти Ислом АбдуғаниевичКаримовнинг таржимаи ҳоли тўғрисида, Ислом Абдуғаниевич Каримов мустақил Ўзбекистон давлатининг асосчиси, юртимизни собиқ мустабид тузум қарамлигидан озод қилиб, уни замонавий асосда тараққий эттириш стратегиясини, дунѐда ―Ўзбек модели‖ деган ном билан тан олинган ривожланиш йўлини ишлаб чиққанлиги, жаҳон миқѐсида катта обрў-эътибор қозонганлиги, буюк давлат ва сиѐсат арбоби сифатида Ватанимиз тарихида ўчмас ва ѐрқин из қолдирганликлари тўғрисида гапириб бердилар.

Сўнгра буюк истиқлол моҳияти, унга эришиш учун кечган курашлар, мамлакатимиз мустақиллик йилларида босиб ўтган шонли йўллар ҳақида, бу улуғ неъматимиз бўлмиш истиқлолимизнинг қадрини янада чуқурроқ англашимиз ва авайлаб асрашимиз кераклиги ҳақида гапириб бердилар. Халқимиз ўзининг қисқа муддат – 26 йилда эришган барча ютуқ ва марраларини ҳақли равишда айнан Президент Ислом Каримов номи билан боғланганлигини  ва шу улуғ инсоннинг беқиѐс хизматлари борлиги тўғрисида гапириб бердилар.

Кейин кафедра профессори  Хамраев А.А. сўзга чиқиб Ўзбекистоннинг биринчи Президенти раҳбарлигида мамлакатимиз

суверенитетининг иқтисодий асосларини мустаҳкамлашга қаратилган энг муҳим стратегик дастурлар, жумладан, Ўзбекистоннинг ғалла мустақиллиги, ѐқилғи- энергетика, транспорт-коммуникация соҳасидаги мустақиллигини таъминлаш, иқтисодиѐтимизда таркибий ўзгаришларни амалга ошириш, замонавий корхоналар барпо этиш ва уларни илғор техника ва технологиялар билан жиҳозлаш борасида улкан ишлар амалга оширилганлиги тўғрисида гапириб бердилар. Юртимиз илгариги қолоқ, иқтисодиѐти бирѐқлама ривожланган, пахта яккаҳокимлиги ҳалокатли даражада авж олган аграр ўлкадан бугунги кунда изчил тараққий этиб бораѐтган замонавий индустриал мамлакатга айланди. Ислом Каримов томонидан пухта ишлаб чиқилган иқтисодий стратегия туфайли мамлакат иқтисодиѐтида саноатнинг улуши 34 фоизга етгани, экспорт таркибида тайѐр маҳсулотлар улуши 70 фоиздан зиѐдни ташкил этмоқда. Бугунги кунда иқтисодиѐтимизда етакчи ўринни эгаллаб турган нефть ва газ кимѐси, нефть-газ машинасозлиги, автомобилсозлик, замонавий қурилиш материаллари саноати темир йўл машинасозлиги, маиший электроника, фармацевтика, юқори технологияларга асосланган озиқ-овқат ва тўқимачилик саноати каби соҳа ва тармоқларнинг жадал ривожланаѐтгани илмий ва амалий жиҳатдан пухта амалга оширилган сиѐсатнинг меваси эканлигини такидладилар.

Сўнгра кафедра доценти Содиқова С.И. сўзга чиқиб жамиятимиз учун ўта муҳим бўлган соғлиқни сақлаш, илм-фан, маданият ва санъат, спорт соҳаларини ривожлантириш, кекса авлод вакиллари, хотин-

қизлар ва ѐшларга доимий эътибор ва ғамхўрлик кўрсатиш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, оила, оналик ва болаликни ҳимоя қилиш учун

тизимли ишлар амалга оширилди. Жумладан, давлат бюджетининг ижтимоий

соҳаларга йўналтирилган йиллик харажатлари изчил ошиб бориб, биргина 2015 йилда ушбу рақам 60 фоиздан ортганлиги тўғрисида гапириб бердилар.

Хотира дарсининг амалий кисмида режа буйича “Ислом Каримов ташаббуси билан барпо этилган бино ва иншоотлар ёки хотира майдони ва у кишининг ҳаёти ва фаолияти акс этган музейларга экскурсия” ташкиллаштирилди.

 

Leave a Comment

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.