Ушбу халқаро олайн олимпиада Тошкент вақти билан соат 12.00да бошланди. Олимпиадани Тошкент тиббиёт академияси ректори А.К.Шадманов очиб бердилар. Шундан сўнг Ставрополь тиббиёт институти, Тошкент педиатрия институти ва Япония тиббиёт институти ректорлари хам ўз табрик сўзларини айтиб ўтдилар.

Халкаро онлайн олимпиада  соат 12.30.да секцияларда ўз ишини бошлади. Терапия йўналиши бўйича олимпиадани 2-сон ички касалликлар  кафедраси мудири, профессор Хамраев А.А. ва проф.Рустамова  очиб бердилар ва олимпиада ўтказилиш тартиби ва босқичлари тўғрисида маълумот бердилар. Барча иштирокчиларни табриклаб, омад тиладилар. Олимпиадада иштирок этаётган жюри аъзолари ва иштирокчи талабаларни доцент Салаева М.С. таништириб ўтдилар.

Жюри аъзолари:

Хамраев Аброр Асрорович- ТТА, даволаш факультети 2-сон ички касалликлар кафедраси мудири, т.ф.д.,профессор.

Рустамова Мамлакат Тулабаевна – ТТА, даволаш факультети 2-сон ички касалликлар профессори, т.ф.д.

Купаев Виталий Ивановичк.м.н доцент кафедры нормальной и патологической физиологии ТМА.

Салохиддинов Зухриддин СалохиддиновичАндижон давлат тиббиёт институти 1-умумий амалиёт врачлари тайёрлаш кафедраси мудири, т.ф.д., профессор

Олимпиада ЗООМ да ташкил қилинган бўлиб, олимпиада 4 босқичда ўтказилди. Жами 17 та талабалар иштирок этишди. Улардан: Россиядан – 4 та, Қозоғистондан – 1та, Қорақалпоғистон автоном Республикасидан – 3та, Бухорадан -1та, Андижондан – 2та, Самарқанддан -2та, Тошкентдан – 4та талабалар қатнашишди.

1 этап – 1 жавобли 20 та тестдан иборат бўлиб, тестни ечишга 20 минут вақт берилди. 2 этап –1 жавобли иллюстрацияли 20 та тестдан иборат бўлиб, 20 минут вақт берилди. 3 этап – вазиятли масаладан иборат бўлиб 30 минут вақт берилди. 4-этап-фанга доир амалий кўникмадан иборат бўлиб, 15 минут вақт берилди.

1-этапда ҳамма талабалар қатнашишди ва 71 баллдан юқори олган талабалар жюри аъзолари томонидан кейинги этапларга қатнашишга рухсат берилди. 4-этапда юқори балл олган 5 та талабалар қатнашишди. ва қуйидаги баллар билан

Олимпиада якунида ғолиблар қуйидагича жюри аъзолари томонидан бахоланди

1-ўрин Йўлдошев Ботиржон Йўлчи ўғли (Тошкент тиббиёт академияси)-93,5 балл. Рахбар: доцент Салаева М.С., проф.Рустамова М.Т.

2-ўрин Бектемирова Бегойим Бахтиёржон қизи (Тошкент тиббиёт академияси) -91,2 балл. Рахбар: доц.Тагаева М.Х., проф.Хамраев А.А.

2-ўрин Салимбаева Нигина Зиядуллаевна (Бухара давлат тиббиёт институти) -87,2 балл. Рахбар: Солиев А.У.

3-ўрин Штык Анастасия Николаевна (Самара давлат тиббиёт институти)-83,2 балл. Рахбар: проф. Купаев В.И.

Хвостикова Татьянага (Куба давлат тиббиёт университети)- “За волю и умение достигать свои цели” номинация бўйича эътироф этилиб, сертификат берилди.

Халқаро онлайн олимпиада якунида тадбир раиси, профессор Хамраев А.А. барча иштирокчиларни ғалаба билан табрикладилар ва кейинги ўқиш ва ишларида муваффақият тиладилар.

Раис, 2-сон ички касалликлар

кафедраси мудири, профессор:                                     Хамраев А.А.        

 

Кафедрада олимпиада  бўйича

 масъул, доцент:                                                               Салаева М.С.

 

 23.04.2021

Leave a Comment

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.