2-сонли ички касалликлар кафедраси мудири, профессор Рустамова М.Т. маъруза килди. Конституциямиз асосида мамлакатимизда миллий қонунчилик тизими, давлат органлари, фуқаролик жамияти институтлари шаклланди. Бугунги кунда барча жабҳаларда кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Ижтимоий-иқтисодий, сиёсий ва ҳарбий салоҳиятимиз юксалиб, фуқароларимизнинг дунёқараши тобора ўсиб бормоқда. Буларнинг барчаси, энг аввало, Бош қомусимизнинг ҳаётбахш куч-қудрати натижасидир. Бугун Конституциямизнинг 25 йиллик байрамини нишонлар эканмиз, Асосий қонунимизни яратишда унутилмас хизмат қилган инсонлар номини чуқур ҳурмат билан тилга оламиз.

Биринчи Президентимиз муҳтарам Ислом Абдуғаниевич Каримов раҳбарлигида 1990 йил июнь ойида тузилган Комиссиянинг икки йиллик машаққатли меҳнати натижасида Конституциянинг биринчи, иккинчи ва сўнгра учинчи лойиҳалари ишлаб чиқилди. Асосий қонунимиз икки марта – 1992 йил сентябрь ва ноябрь ойларида умумхалқ муҳокамасига олиб чиқилди. Лойиҳалар муҳокамасида кенг жамоатчилик, бутун халқимиз фаол иштирок этиб, мамлакатимизнинг тараққиёт йўли, унинг келажагига дахлдор кўплаб фикр-мулоҳазалар ва таклифларни билдирди. Умумхалқ муҳокамаси якунларига кўра, Бош қомусимиз лойиҳасига 100 га яқин тузатишлар киритилди ва 1992 йил 8 декабрь куни Олий Кенгаш сессиясида Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси қабул қилинди. Айни пайтда биз Асосий қонунимиз талабларини тўлиқ амалга ошириш борасида ҳали олдимизда улкан вазифалар турганини яхши тушунамиз. Яъни, халқимиз ҳаёт даражаси ва сифатини янада яхшилаш, инсон ҳуқуқ ва манфаатларини амалда таъминлаш бўйича ҳали кўп иш қилишимиз керак.

Энг аввало, одамларимиз ислоҳотлар самарасини келажакда эмас, балки бугун ўз ҳаётида ҳис этишлари зарур. Айнан шу мақсадда тараққиётнинг янги босқичига қадам қўяр эканмиз, салоҳият ва имкониятларимизни холис баҳолаш билан бирга, хато ва камчиликларимизни ҳам атрофлича танқидий таҳлил қилдик. Чунки ўзимиз шу ишни қилмасак, ҳеч ким бу хатоларни четдан келиб бизга айтмайди. Биз ўз келажагимизни ўзимиз қурамиз. Бу йўлда хато қилишга ҳаққимиз йўқ. Шунинг учун ҳар томонлама чуқур ўйлаб, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини қабул қилинди. Мазкур ҳужжат моҳиятига кўра, жамият ҳаётининг барча соҳаларидаги тизимли ислоҳотларнинг “йўл харитаси”га айланди.  607 с гурух  талабаси Юнусов Бахтиёр булиб утган маърузага  уз фикрларини  билдирди. Маъруза якунида проф. Рустамова М.Т. талабаларга барча фикр ва мулохазаларини билдирдилар.

Leave a Comment

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.