Кафедра маънавият ва маърифат ишлари бўйича маьсул ходими Хайтимбетов Ж.Ш. Шароф Рашидовнинг Узбекистон тарихида тутган урни ва хафта янгилликлари тўғрисида  талабаларга ва ходимларга гапириб берди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Атоқли давлат арбоби ва ёзувчи Шароф Рашидов таваллудининг 100 йиллигини нишонлаш тўғрисида” 2017 йил 27 мартда Қарор қабул қилди.

  Ш.Рашидов даври тарихи-ўзбек халқининг XX аср мустақилликкача бўлган даври тарихидир. Бу тарих-анъанавийлик билан модернизация, миллийлик билан большевикча байналминаллик, ислом анъаналари билан коммунистик дахрийлик ўртасидаги кураш тарихи. Ҳеч шубҳасиз Ш.Рашидов бу курашнинг олдинги сафида бўлди ва “биз бугун тўла ишонч билан айта оламизки,  Шароф Рашидов мустақиллик пойдеворига муносиб ғишт қўя олган арбоблардан бири эди”, – деган эди Ислом Каримов. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев айтганидек: “Шароф Рашидов ўз даврининг фарзанди эди, у мавжуд тузумга садоқат билан хизмат қилди. Аммо бедодликни қарангки, шундай одам дунёдан кўз юмганида ўзи умр бўйи ҳимоя қилган, содиқ бўлиб хизмат қилган тузум унга хиёнат қилди. “Рашидовчилик” деган сохта иборани ўйлаб топиб, унинг хотирасини ёмонотлиқ қилдилар”. Ўзбекистон мустақилликка эришгандан сўнг Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов ташаббуси билан Шароф Рашидовнинг табаррук номи тикланди. Тошкентнинг марказий ва энг чиройли кўчаларидан бирига, Сирдарё вилоятидаги туманга унинг номи берилди. Ўзбекистон халқлари тарихи музейи қаршисидаги хушманзара хиёбонда-у дастлаб дафн этилган жойда унга ҳайкал ўрнатилди.

2016 йил Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан у туғилган Жиззах туманига Шароф Рашидов номи берилди.

Ш.Рашидов республиканинг барча раҳбарлари орасида энг ўқимишли, маданиятли, ўзгалар фикрини ҳурмат қиладиган, кескин шароитлардан чиқиш йўлини топа оладиган ва доим келишувга тайёр бўлган уддабурон сиёсатчи эди. Шароф Рашидов ўз халқига, замонасига, ўзи ишонган ғояларга ҳалол хизмат қилган, ўз умрини ҳалол ва покиза яшаб ўтган ўзбек халқининг ХХ асрдаги улуғ фарзандларидан бири эди. Ўзининг улуғ фарзандларини асрай олган, уларнинг улкан хизматлари олдида кичик хатоларини кечира олган бағри кенг халқгина буюк бўлишига қодирдир.

Йигилиш хулосаси: 2 – ички касалликлар кафедрасида тахсил олаётган талабалар билан эрталабки соатларда маънавият ва маърифат соатларини утказиб, улар билан «Шароф Рашидовнинг Узбекистон тарихида тутган урни »  тугрисида мулокот утказилсин.

Leave a Comment

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.