Davolash ishi

Кафедрамиз ходимлари томонидан ТТА 1-клиникасида жойлашган меъда-ичак, гепатобилиар ва эндокринология бўлимларида даволаш ишларини олиб боришади. Бундан ташқари ТТАнинг 2-клиникасида гастроэнтеролог сифатида маслахат ишларини олиб боришади ҳамда Тошкент шахридаги №17, №45-оилавий поликлиникаларда ва Олмазор туман марказий поликлиникасида, Зангиота туманидаги “Салимсоқов” номли ҚВПда маслахат ишларини олиб боришади.

Умумий амалиёт врачи тайёрлаш ички касалликлар ва эндокринология кафедраси Тошкент тиббиёт академияси 1-клиникасининг 12 биносида жойлашган. Ушбу клиниканинг гастроэтерология (30ўрин), гепатобилиар касалликлари  (30 ўрин) ва эндокринология бўлими (30 ўрин) кафедраниниг клиник базалари хисобланади. Тошкент шахрининг 45,9, 37 оилавий поликлиникалари ва Тошкент вилоятининг Зангиота тумани “Салимсоқов” ва “Назарбек” ҚВПларида хам талабалар билан ўқув машғулотлар олиб борилади ва беморларга тиббий ёрдам кўрсатилади. Бу ерда кафедранинг юқори малакали мутахасислари томонидан тиббий кўриклар ўтқазилади ва маслахатлар берилади.

Тошкент тиббиёт академияси 1-клиникасининг маслахат поликлиникасида кафедранинг малакали ходимлари  мурожаат қилган беморларни кўрикдан ўтқазадилар, барча диагнозини аниқлаш қийин бўлган беморларни текширувида қатнашадилар. Маслахат поликлиникаси таркибида замонавий асбоб ускуналар билан жихозланган ультратовуш диагностикаси, эндоскопик текширувлар (эзофагодуаденофиброскопия, ректороманоскопия ва колонофиброскопия), спирография, эхокардиография, электрокардиография, рентгенографик текширувлар хоналари ва хозирги давр талабига жавоб берувчи клиник ва биокимёвий лаборатория  мавжуд.

Кафедра профессор ва ўқитувчилари  1- ва 2 – клиника худудида жойлашган барча бўлимларда тиббий маслахатларда қатнашадилар, терапевт ва эндокринолог зарур бўлган холатларда маслахатга ташриф буюрадилар. Мунтазам равишда кафедра ходимлари “тиббий авиация” бўйича навбатчиликда бўлиб, республика миқёсида хам юқори малакали консультатив ёрдам берадилар.

Гастроэнтерология бўлимида қуйидаги ташхисли беморлар малакали ва сифатли терапевтик – консерватив давони ўтайдилар:

  • меъда ва 12 бармоқли ичак яра касаллиги,
  • носпецифик ярали колит,
  • сурункали холецисит,
  • сурункали панкреатит
  • ичак таъсирланиш синдроми,
  • меъда ва 12 бармоқ ичак яраси туфайли жаррохлик операциялари ўтқазган беморлар,
  • сурункали гастрит,
  • гастроэзофагеал рефлюкс касаллиги,
  • целиакия ва хархил этиологиялик малабсорбция синдромлари.

Гепатобилиар касалликлари бўлимида:

  • сурункали гепатит,
  • жигар циррози,
  • сурункали панкреатит ,
  • сурункали холецистит ва холангит билан хасталанган беморлар даволанадилар.

Эндокринология бўлимида:

  • қандли диабет,
  • диффуз токсик бўқоқ,
  • қандсиз диабет,
  • гипотиреоз,
  • семизлик ва вазн дефицити бўлган беморлар текширувлардан ўтқазилади ва ихтисослаштирилган даво оладилар.

Даволаш жароёнида кафедра профессор ва доцентлари маслахат тариқасида беморларни кўрикдан ўтқазадилар, ассистентлар эса ўзларига бириктирилган палаталарда беморларни олиб борадилар. Эрталабки конференцияларда кафедра ходимлари ва клиника ходимлари биргаликда клиникага келган янги беморлар тахлилини ўтқазадилар. Мунтазам равишда бўлимларда профессор ва доцентларнинг кўриклари ташкил қилинади.

Клиник конференцияларда тиббиётнинг долзарб масалалари ва амалиётда учраган қизиқ ва мураккаб клиник холатлар тахлили ўтқазилиб борилади. Гастроэнтерология,  гепатобиллиар касалликлари ва эндокринология бўлимларида беморлар учун “Соғлом турмуш тарзи”, “Рационаал овқатланиш” ва “Диабет мактаби”  мактаблари  ташкил қилинган.

 

Тошкент тиббиёт академияси  ички касалликлар-2 кафедраси ходимларининг   2-клиника буйича  эндокринолог маслахати жадвали

(2017-2018 укув йили)

 

бино булим маслахатчи
1 1-кават, нейрожаррохлик  булими

Травматология булими

асс. Максудова Ф.Т.
2-кават,  Ортопедия булими
3-кават, офтальмология булими
1 4-кават, торакал жаррохлик булими катта ук. Мухторова М.З.
5-кават,кон-томир жаррохлик булими
6-кават,шошилинч жаррохлик булими
6 1-кават, тугрук булимии доц. Артикова Д.М.
2-кават, 1-акушерлик булими
3-кават, 2-акушерлик булими
6 4-кават, хомиладорлар патологияси булими катта ук. Азизова П.Х
5-кават, 1-гинекология булими
6-кават, 2-гинекология булими
8 2-кават, аллергология Асс. Ахмедова Ф.Ш.
3-кават остеомиелит
4-кават ЛОР
5-кават, ЛОР,  юз-жаг жаррохлиги булимлари