Тошкент тиббиёт академияси 2- Ички касалликлар кафедраси
Кафедрага 1996 йилда асос солинган.
2- Ички касалликлар кафедраси 1996 йили сентябрь ойида 2- сон умумий амалиёт шифокори таёрловчи ички касалликлар ва клиник аллергология курси билан кафедраси сифатида Иккинчи Тошкент Давлат тиббиёт институти қошида ташкил этилди. Кафедрани ташкил этишда тиббиёт фанлари доктори, профессор Рустамова Мамлакат Тулябаевна фаол иш олиб борди ва Клиник аллергология курсини тиббиёт фанлари доктори, профессор Назаров Озод Ахмедович бошқарди. 1996-2012 йиллари, 2017-2018 йиллари сентябригача кафедрани профессор Рустамова Мамлакат Тулябаевна бошқариб келди.
2012 – 2017 ўкув йиллари, хамда 2018 йил сентябридан хозирги вақтгача тиббиёт фанлари доктори Хамроев Аброр Асрарович бошқармоқда.
2005 йилда Биринчи ва Иккинчи тиббиёт институтлари бирлашиб Тошкент тиббиёт академияси ташкил этилди.
2005-2010 йиллари академиянинг даволаш факультети 2- сон умумий амалиёт шифокори таёрловчи ички касалликлар ва клиник аллергология курси билан кафедраси сифатида, 2005 – 2016 йиллари эса 2-сон умумий амалиёт шифокори таёрловчи ички касалликлар ва эндокринология кафедраси сифатида фаолият кўрсатиб келди. “Эндокринология” мутахассислиги бўйича магистратура очилган. 2016 йил сентябридан ТТА даволаш факультети 2-сон ички касалликлар кафедраси сифатида фаолият юритмоқда.
Бугунги кунда кафедрада 3 та профессор, 8 та доцент, 3 та катта ўқитувчи ва 5 та ассистентлар фаолият кўрсатиб келмоқдалар.
Кафедрада даволаш факультетининг 6–курс (7-курс-2017 йилгача) талаба-лари «Ички касалликлар» ва «Эндокринология» фанларидан тахсил оладилар. Кафедра Тошкент шаҳридаги ТТА 1-клиникаси 12-биносининг 2- 3- ва 6- қаватларида жойлашган.
Кафедра профессор-ўқитувчилари Академияда республикада биринчи бўлиб амалий маҳоратларни ўргатиш мақсадида “Умумий амалиёт шифокори” модели ташкил этишда фаол қатнашди ва бугунги кунда талабалар, магистрантлар, клиник ординаторларга ушбу марказда амалиётдан ва назарий билимларни ўқитилиб келинмоқда.
Кафедранинг илмий фаолияти: Кафедранинг ташкил топган дастлабки кунларидан бошлаб ички касалликлар фани бўйича долзарб муаммоларни ечиш устида бир қанча илмий изланишлар олиб борилмоқда. Кўп учрайдиган терапевтик касалликларни барвақт аниқлаш ва даволаш йўлида олиб борилган илмий изланишлар натижасида замон талабларига жавоб берувчи янги ташхислаш, даволаш ва профилактика усуллари ишлаб чиқилмоқда ва улар натижасида номзодлик диссертациялари ҳимоя қилинди.
Кафедра ходимлари: «..реабилитация новых подходов к ранней диагностике и комплексному лечению сочетанных потологии Внутренних органов..» деб номланган илмий мавзу устида иш олиб бормоқда. Шунингдек кафедрада: 2та мустақил изланувчи ва 8та магистрантлар илмий изланиш олиб бормоқдалар.Кафедрада 1996 йилдан буён – 3 та докторлик ва 9 та номзодлик диссертациялари химоя килинган. Нашр этилган ишлар: дарсликлар «Гериатрия» 2012, 18 та методик тавсияномалар, 50тадан ортиқ ўқув-услубий ишлари ва 400 дан ортиқ журналларда мақола ва тезислар чоп этилган.
Кафедранинг биринчи ташкилотчиси ва асосчиси бўлиб профессор Рустамова Мамлакат Тулябаевна ҳисобланадилар.
Профессор Рустамова Мамлакат Тулябаевна рахбарлиги остида 1 нафар докторлик ва 9 нафар фан номзодлари тайёрланган. Профессор Рустамова М.Т. рахбарлигида кафедра ўқув, ўқув-услубий, илмий, маданий-маърифий ва халқаро хамкорлик соҳаларда улкан ютуқларга эришди. Профессор Рустамова М.Т. ва кафедра ходимлари халқаро ва республикада ўтказилган конгресс ва конференцияларда қатнашиб, у ерда турли докладлар билан иштирок этмоқдалар. ТТА ва Самара давлат тиббиёт Университети, Чимкент давлат тиббиёт Университети ўртасидаги битимланган келишувга кўра ушбу даргох профессор-ўқитучиларининг кафедрамиз клиник базасига ташриф буюриб махорат дарсларини ўтказганлигини ва маърузалар ўқиганлигини, талабаларнинг ўзаро ёзги амалиёти ўтказганликларини айтиб ўтиш лозим. 2017 йил профессор Рустамова М.Т. Испаниянинг Барселона шахрида Европа гастоэнтерологларининг халқаро анжуманида доклад билан қатнашиб, 4 кун давомида малака ошириб келдилар. Кафедра ходимлари ССВ томонидан ўтказиладиган барча саломатлик хафталикларида мунтазам иштирок этиб келишади. Бугунги кунда кафедрада 7 нафар фан доктори ва 40 нафар фан номзодлари тайёрланган ва 2 нафар докторлик ва 3 нафар номзодлик диссертациялари химоядан олдинги босқичда.
Тиббиёт фанлари номзодлиги диссертациялари:
- Мирахмедова Х.Т. “Реактивные артриты урогенитальной этиологии клиника, течение, лечение прогноз в зависимости от фенотипов гаптоглобина и группы крови АВ0”00.05-ички касалликлар” (2003 йил).
- Азизова П.Х. “Оценка эффективности дефенилгидонтоина на некоторые показатели агрегации тромбоцитов у больных ХСН” 14.00.42 клиник фармакология (2004 йил).
- Азизова Д.Л. “Функционально- структурные изменения щитовидной железы и надпочечников при хроническом гепатите”. 14.00.16. патологик физиология (2006 йил).
- Уринбаева Д.А. “Пути оптимизации сахароснижающей терапии с учетом микробиоциноза организма и иммунитета у больных с сахарным диабетом”. 14.00.03 (2007 йил).
- Солиева Н.А. «Клиническое течение и лечение анкилозирующего спондилоартрита НПВП-индуцированной гастродуоденальной патологией» 00.05-ички касалликлар (2008 йил).
- Ибрагимова Н.Х. “Клиника, патогенез и лечение поражений печени при миелолейкозе” (2009 йил).
- Садикова Н.Г. “Ранняя диагностика кардиоваскулярной формы диабетической автономной невропатии и пути ее коррекции”. 14.00.03 (2009 йил).
- Хабирова Н.Г. «Особенности течения хронического панкреатита у лиц с избыточной массой тела» 14.00.05-ички касалликлар (2010 йил).
- Салаева М.С. ““Сурункали оструктив ўпка касаллиги беморларида ҳаёт сифати кўрсаткичларининг шаклланишида тиббий-ижтимоий омиллар ва клиник-функционал ўзгаришларнинг ахамияти” 14.00.43-ички касалликлар (2011 йил).
- Салимова Н.Д. “Особенности клинического течения и лечения эрозивно-язвенных поражений гастродуоденальной зоны у подростков”. 14.00.05-ички касалликлар (2011 йил).
- Артикова Д.М. “Клинико-патогенетические особенности турецкого седла. 14.00.03 (2010 йил).
- Тагаева М.Х. “Сочетание неспецифического язвенного колита с ГДП и пути коррекции”. 14.00.05-ички касалликлар (2012 йил).
Тиббиёт фанлари докторлиги диссертациялари:
- Хамраев А.А. “Особенности изменения защитных механизмов при ЯБ с хеликобактерной инфекцией и пути их коррекций 14.00.42-клиник фармакология” (2006 йил).
- Мирахмедова Х.Т. “Псориатик артрит патогенези ташҳис масалалари ва даволаш”(2018)
ЭНДОКРИНОЛОГИЯ КАФЕДРАСИ
Кафедрага 1979 йилда асос солинган.
Эндокринология кафедрасига 1979 йилда асос солинган ва кафедрани профессор Федорова Полина Ивановна бошкарган. Эндокринология кафедраси дастлаб хозирги Стоматология институтихудудида жойлашган булган. 1991 йилда Тошкент Тиббиёт Институти Биринчи ва Иккинчи Тошкент Давлат Тиббиёт институтига бўлиниши муносабати билан Эндокринология кафедраси икки худудга ажралган.
Биринчи Тошкент Давлат Тиббиёт институти эндокринология базасигапрофессор Салахова Назира Сагдуллаевна, Иккинчи Тошкент Давлат Институтидаги эндокринология базасига доцент Арзуметова Диля Сафаровна бошчилик қилган. Доцент Арзуметова Д.С.дан сунг кафедрани доцент Поскоркова Татьяна Валентиновна, 2002 йилдан эса профессор Нажмутдинова
Дилором Камаритдиновна бошкариб келган ва бу кафедра
госпитал терапия кафедраси таркибига кирган. 2005 йилдан Биринчи ва Иккинчи Тошкент тиббиёт институтлари бирлаштирилиб, Тошкент тиббиёт академияси ташкил килинган ва эндокринология курси умумий амалиёт шифокори тайёрлаш кафедраси таркибига киритилган. Хозирги пайт эндокринология курси ТТА даволаш факультети ички касалликлар №2 таркибига кириб, кафедра ходимлари томонидан академиянинг талабалари ва магистрантлари укитилиб келинмокда. Бакалавриат буйича масъул укитувчи профессор Шагазатова Б.Х., магистратура талабаларига таълим беришда профессор Нажмутдинова Д.К. кул остида кафедра ходимлари иш юритишмокда. Хозирги кунгача ушбу кафедрадан эндокринология мутахассислиги бўйича 100дан ортиқ магистр ва клиник ординаторлар етишиб чиққан
Эндокринология кафедраси ходимлари 2018й.