Маънавият соатини кафедра мудири, профессор Рустамова М.Т очиб бердилар ва қуйидагилар тўғрисида талабаларга ва ўқитувчиларга гапириб бердилар. 2017 йил 22 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан биринчи марта мамлакатимиз парламенти – Олий Мажлисга Мурожаатнома тақдим этилди.

  1. Давлат ва жамият қурилиши тизимини такомиллаштиришнинг устувор йўналишлари
  2. II. Қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилишнинг устувор йўналишлари

III. Иқтисодиётни ривожлантириш ва либераллаштиришнинг устувор йўналишлари
IV. Ижтимоий соҳани ривожлантириш бўйича устувор йўналишлар

  1. V. Хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш ҳамда ташқи сиёсат соманавий соатҳасидаги устувор йўналишлар

Мурожаатномада баён этилган мақсад ва вазифаларни амалга оширишда ҳал қилувчи босқич бўладиган 2018 йил биз учун осон бўлмайди. Буни очиқ айтиш керак. Лекин, халқимиз таъбири билан айтганда, сув келса симириб, тош келса кемириб бўлса ҳам, танлаган йўлимиздан қайтмаслигимиз шарт. Нега деганда, бу ҳаётда ҳеч нарса ўз-ўзидан бўлмайди. Ўзимиз ҳаракат қилмасак, ҳеч ким бизга беғараз ёрдам бермайди.
Барчамиз бир ҳақиқатни чуқур тушуниб, англаб олишимиз керак: бугун гап халқимиз, Ватанимизнинг тақдири ва келажаги, жондан азиз болаларимизнинг бахти ва камоли ҳақида бормоқда. Шундай улуғ мақсадлар йўлида барчамиз белимизни маҳкам боғлаб ишлашимиз, бор ақл-заковатимиз, билим ва тажрибамизни, жонажон Ватанимизга фарзандлик меҳримиз ва садоқатимизни сафарбар этишимиз керак

Кейин республикамизда ва хорижда бўлиб ўтган ҳафта янгиликлари тўғрисида аудитория тингловчиларига гапириб бердилар.

Leave a Comment

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.