Маънавият соатини кафедра маънавият ва маърифат ишларига бўйича маъсул катта ўқитувчи  Хайтимбетов Ж.Ш. очиб бердилар ва қуйидагилар тўғрисида талабаларга ва ўқитувчиларга гапириб бердилар: Бизнинг мамлакатимизда инсон манфаатлари ҳамма нарсадан устун. Кишилик тарихида Инсон доимо етакчи куч булиб келган. Эртанги кунни ўйлаб, тўғри қадам қўйиш масаласида аввало ким ҳал қилувчи куч бўлган, бу – Инсон! Президентимиз Шавкат Мирзиёев 2017 йил 19 сентябрь куни Американинг Нью-Йорк шаҳрида қилган маърузасида мамлакатимизнинг янги қиёфасини шакллантириш йўлида амалга оширилган ислоҳотларга атрофлича тўхталиб ўтилди.

 

Умумхалқ муҳокамасидан сўнг беш йилга мўлжалланган Ўзбекистонни ривожлантириш стратегияси қабул қилинди. 2017 йил мамлакатимизда «Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили» деб эълон қилинди. Мамлакатимизнинг барча ҳудудларида Президентнинг виртуал ва Халқ қабулхоналари ташкил этилди. Халқаро меҳнат ташкилоти билан ҳамкорликда болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатга барҳам бериш бўйича таъсирчан чоралар кўрилди. Одамларнинг эркин ҳаракат қилишини чеклайдиган хорижга чиқиш визалари сингари умрини мутлақо ўтаб бўлган ўтмиш қолдиқлари бекор қилинди. Инсонпарварлик тамойилларидан келиб чиқиб, шахсни қамоқда сақлаш билан боғлиқ кўплаб ҳолатлар қайта кўриб чиқилдиМамлакатимизда сиёсий партиялар, фуқаролик жамиятининг роли ортиб бормоқда, суд органларининг чинакам мустақиллиги таъминланмоқда. Оммавий ахборот воситаларининг ўрни сезиларли даражада ортиб бормоқда. Иқтисодиёт тизимини либераллаштириш, қулай инвестиция муҳитини яратиш амалга оширилаётган ўзгаришларнинг энг муҳим йўналишларидир.  Ўзбекистон шу ойнинг бошидан миллий валютани эркин конвертация қилиш тизимига тўлиқ ўтди. Мамлакатимизда илк бор тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича Омбудсман институти жорий этилди. Янги эркин иқтисодий зоналар ташкил этилди, уларда инвесторларга кенг имтиёзлар яратиб берилди.  Ўзбекистон бугунги кунда ўзининг ташқи сиёсатида Марказий Осиё минтақасига устувор аҳамият қаратмоқда.

      2017 йил ноябрь ойида Самарқандда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти шафелигида ўтказиладиган «Марказий Осиё: ягона тарих ва умумий келажак, барқарор ривожланиш ва тараққиёт йўлидаги ҳамкорлик» мавзусидаги юқори даражадаги халқаро анжуман ўтказилади. Ушбу анжуманда минтақадаги фундаментал муаммоларни муҳокама қилишни режалаштирилган. Ушбу анжуман якунида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг Марказий Осиё давлатларининг хавфсизликни таъминлаш ва минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлаш борасидаги саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлашга доир махсус резолюциясини қабул қилиш таклифини киритиш мўлжаллаган. Маърузада Марказий Осиёда хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш билан боғлиқ муаммоларга ҳам атрофлича тўхталиб ўтилди. Ўзбекистон БМТ Бош котибининг «сув, тинчлик ва хавфсизлик муаммолари ўзаро чамбарчас боғлиқ», деган позициясини тўла қўллаб-қувватлайди. БМТнинг превентив дипломатия бўйича минтақавий маркази томонидан ишлаб чиқилган Амударё ва Сирдарё ҳавзалари сув ресурсларидан фойдаланиш тўғрисидаги конвенциялар лойиҳаларини қўллаб-қувватлаБ, иштирок этади.  Бугунги куннинг энг ўткир экологик муаммоларидан бири – Орол  муаммосидир. Денгизнинг қуриши билан боғлиқ оқибатларни бартараф этиш халқаро миқёсдаги саъй-ҳаракатларни фаол бирлаштиришни тақозо этмоқда. Афғонистондаги вазиятни барқарорлаштириш нафақат минтақавий, балки глобал хавфсизликни таъминлашнинг муҳим шартидир. Афғонистонда тинчликка эришишнинг ягона йўли — марказий ҳукумат ва мамлакат ичидаги асосий сиёсий кучлар ўртасида олдиндан ҳеч қандай шарт қўймасдан, тўғридан-тўғри мулоқот олиб боришдир. Музокаралар афғонистонликларнинг ўзлари ҳал қилувчи ўрин тутадиган ҳолда, Афғонистон ҳудудида ва БМТ шафелигида ўтиши лозим.

 

Донишманд афғон халқи ўз тақдирини ўзи мустақил ҳал қилишга ҳақлидирЎзбекистон Афғонистоннинг иқтисодий тикланишига, унинг транспорт ва энергетика инфратузилмасини ривожлантиришга, миллий кадрларини тайёрлашга катта ҳисса қўшмоқда ва бундан кейин ҳам ҳисса қўшади. Афғонистон масаласи глобал миқёсдаги масалалар марказида бўлиши лозим. Бу ерда 30 йилдан ортиқроқ давом этаётган уруш Ўзбекистон ва Марказий Осиёда яшаётган халклар учун офатдир. Бу хавф-хатар бизларга нима олиб келиши мумкин, деган ўй билан сезгир яшашимиз, унга қарши олдиндан чора-тадбирларни кўришимиз талаб этилади. Дунёда терроризм таҳдидлари, айниқса, сўнгги йилларда кучайиб бораётгани уларга қарши, асосан, куч ишлатиш йўли билан курашиш усули ўзини оқламаётганидан далолат беради. Шу муносабат билан Ўзбекистон глобаллашув ва ахборот-коммуникация технологиялари жадал ривожланиб бораётган бугунги шароитда ёшларга оид сиёсатни шакллантириш ва амалга оширишга қаратилган умумлаштирилган халқаро ҳуқуқий ҳужжат — БМТнинг Ёшлар ҳуқуқлари тўғрисидаги халқаро конвенциясини ишлаб чиқишни таклиф этади. Экстремистик фаолият ва зўравонлик билан боғлиқ жиноятларнинг аксарияти 30 ёшга етмаган ёшлар томонидан содир этилмоқда. Бугунги дунё ёшлари — сон жиҳатидан бутун инсоният тарихидаги энг йирик авлоддир, чунки улар 2 миллиард кишини ташкил этмоқда.  Марказий Осиё Уйғониш даврининг кўплаб ёрқин намояндалари ислом ва жаҳон цивилизациясига бебаҳо ҳисса қўшган. Ана шундай буюк алломалардан бири Имом Бухорий ўз аҳамиятига кўра ислом динида Қуръони каримдан кейинги муқаддас китоб ҳисобланган «Саҳиҳи Бухорий»нинг муаллифи сифатида бутун дунёда тан олинган. «Ал-Жомиъ ас-саҳиҳ» –  китоби ислом динида Қуръони каримдан кейинги иккинчи муқаддас манба бўлиб, аҳли ислом эътиқодига кўра, у башарият томонидан битилган китобларнинг энг улуғи хисобланади. Бу асариа киритилган ишончли ҳадисларнинг сони такрорланадиганлари билан бирга 7275 та бўлиб, такрорланмайдиган ҳолда эса 4000 ҳадисдан иборат. Бу улуғ зотнинг ғоят бой меросини асраб-авайлаш ва ўрганиш, маърифатий ислом тўғрисидаги таълимотини кенг ёйиш мақсадида Самарқанд шаҳрида  Имом Бухорий номидаги Халқаро илмий-тадқиқот марказини ташкил этиш. Ш. Мирзиёев сессия иштирокчиларига БМТ Бош Ассамблеясининг «Маърифат ва диний бағрикенглик» деб номланган махсус резолюциясини қабул қилиш таклифини берди. Ушбу резолюция бағрикенглик ва ўзаро ҳурматни қарор топтириш, диний эркинликни таъминлаш, эътиқод қилувчиларнинг  ҳуқуқини ҳимоя қилиш, уларнинг камситилишига йўл қўймасликка кўмаклашишга қаратилган тўғрисида қарор қабул қилинди.

Leave a Comment

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.