Маънавият соатини кафедра маънавият ва маърифат ишларига бўйича маъсул катта ўқитувчи  Хайтимбетов Ж.Ш. очиб бердилар ва қуйидагилар тўғрисида талабаларга ва ўқитувчиларга гапириб бердилар. Ислом Каримов 1989 йил 24 июнда республикаҳукуматининг мажлисида (республика раҳбари сифатида ўтказган биринчи мажлисида!) “Биз бундан буён эскича яшолмаймиз ва бундай яшашга замоннинг ўзи йўл қўймайди” деган буюк ва қатъий баёнот билан республика миқёсидаги энг катта лавозимда шижоат билан ишга киришади.

Юртимиз қолоқ, иқтисодиёт бирёқлама ривожланган, пахта яккаҳокимлиги ҳалокатли даражада авж олган аграр ўлкадан, бугунги кунда изчил тараққий этиб бораётган замонавий индустриал мамлакатга айланди.

Экспорт таркибида тайёр маҳсулотлар улуши 70 фоиз ташкил этмоқда (Совет даврида 70 фоиз хомашё эди).

Мустақиллик йилларида Ўзбекистон иқтисодиёти 6 марта ўсди. Унда саноатнинг улуши 14 фоиздан 34 фоизга ошди. Охирги 11 йил давомида ЯИМ 8 фоиздан кам бўлмаяпти.

Бугун Ўзбекистон иқтисодиёти жадал ривожланаётган 5 та мамлакат қаторига киради.

Юртимиз аҳолисининг асосий озиқ-овқат товарлари, аввало дон, картошка, гўшт, сут ва қандолат маҳсулотларига бўлган эҳтиёжи 1990 йилда импорт ҳисобидан қопланган бўлса, ҳозирги вақтда уларнинг 96 фоизи мамлакатимизда ишлаб чиқарилмоқда.

Шаҳарларимизни комплекс қуриш бўйича қабул қилинган дастурларнинг ҳаётга татбиқ этилиши натижасида Тошкент, Фарғона, Қўқон, Марғилон, Наманган, Урганч, Қарши, Термиз, Самарқанд ва бошқа кўплаб шаҳарларимиз қиёфаси тубдан ўзгариб бормоқда.

Буюк Британиянинг нуфузли “Экономист” журналининг берган баҳосига кўра, Тошкент шаҳри ободлиги ва яшаш учун қулайлиги жиҳатидан дунё рейтингида 140 шаҳар орасида 58-ўринни эгаллади ва жаҳон таснифида яшаш учун энг қулай бўлган йирик шаҳарлар қаторига киритилди. Cамарқанд шаҳри эса дунёнинг бориб кўриш шарт бўлган 50 та шаҳарлари қаторига киритилди.

Қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар асосида якка тартибда уй–жойлар қуриш бўйича янги турар жойлар барпо этилмоқда.

Юртимиздаги оилаларнинг 94 фоизи холодильниклар, 84 фоизи турли ошхона электр жиҳозларига, 63 фоизи кир ювиш машиналари, ярмидан кўпи компьютер, чангютгич, микротўлқинли печларга эга, учдан бир қисми эса кондиционерлардан фойдаланмоқда. Деярли ҳар икки оиладан бири шахсий транспорт воситасига эга ва бу машиналар айнан юртимизда ишлаб чиқарилгани барчамизга мамнуният ва ғурур бағишлайди.

БМТ Тараққиёт дастурининг баҳосига кўра, Ўзбекистон сўнгги йилда бизнес юритишни енгиллаштириш соҳасида амалга оширилган ислоҳотлар бўйича етакчи ўнта мамлакат қаторидан жой олди.

Республиканинг барча қадимий обидалари қайта тикланди.

Биринчи президентимиз Ислом Каримов томонидан буюк аждодларимизнинг хотираси қайта тикланди. Мамлакатимизда 2049 та масжид бунёд этилди.

АҚШдаги журнал тавсиясига кўра, Ўзбекистон 2015 йил сайёҳлик йўналиши бўйича 7 ўриндалиги қайд этилди. Унда юртимиз Марказий Осиёдаги энг тинч ўлкалиги, бой тарихи ва маданияти билан сайёҳларни ўзига тортаяпти дейилади. Самарқанд, Бухоро ва Хива афсонавий шаҳарлар деб айтилган.

Узунлиги 123,1 км бўлган “Ангрен ва Поп” темир йўли қуриб битказилди. Айни пайтда қурилиш ишларининг мураккаблиги бўйича дунёда саккизинчи, узунлиги жиҳатидан ўн учинчи, ўринда туради. Темир йўл туннелнинг узунлиги эса 19,2 километр ташкил қилади.

Спорт Ўзбекистонни дунёга танитди.

Ўзбекистон бугунги кунга келиб МДҲ давлатлари, Хитой, Япония, Ж.Корея, Ҳиндистон, АҚШ, Буюк Британия, Франция, Германия, Канада, Испания, Италия, Норвегия, Польша, Туркия, Саудия Арабистони, БАА, Миср, Эрон, Марказий Осий давлатлари, Греция, Сингапур, Малайзия ва бошқа давлатлар билан иқтисодий алоқалар ўрнатган (жами 158 давлат).

1993 29 октябрда Ўзбекистон ЮНЕСКОга аъзо бўлди. Ўша йили Парижда Мирзо Улуғбек ҳафталиги бўлди. 1995 йили ЮНЕСКО қарорига биноан Самарқандда Марказий Осиё тадқиқотлари халқаро институти ташкил этилди. 1996 йили Парижда Амир Темур таваллудининг 660 йиллига бағишланган бир ҳафталик халқаро анжуман бўлиб ўтди.

Шунингдек, Ўзбекистон Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти, Халқаро валюта фонди, Жаҳон банки, ЕХХТ (1992 й), ЕИ (1996 й) Халқаро молия корпоратсияси, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти, Халқаро Олимпиада қўмитаси, НАТОнинг тинчлик йўлидаги ҳамкорлик дастури (1995й), МДҲ (1991й) ва бошқа халқаро ташкилотларнинг тенг ҳуқуқли аъзосидир.

Биз “Бахт, севги, туйғуларни ўлчаб бўлмайди”, деган муҳитда 74 йил яшаганмиз. Жаҳоннинг 158 мамлакати ичидаги Бахт индексимиз 44 ўринда экан. МДҲ ва Болтиқбўйи давлатлари орасида 1 ўринда экан. New Economic Foundation анча адашганини биламиз. Чунки биз ундан юқорисига ҳам муносибмиз. Кейин республикамизда ва хорижда бўлиб ўтган ҳафта янгиликлари тўғрисида аудитория тингловчиларига гапириб бердилар.

Leave a Comment

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.